Ссылки доступа

Россиядаги заводда ҳаққини сўраган 100дан ортиқ тожикистонлик ишдан ҳайдалди (видео)


Муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларининг айтишича, россиялик иш берувчилар муҳожирларнинг ҳуқуқларини мунтазам поймол қилади, бироқ давлат идоралари бунга кўз юмади.

Россиянинг Ростов вилоятининг Шахти шаҳрида жойлашган кимё заводида 15 январь куни 100 га яқин тожикистонлик иш ташлаган эди. Эртаси куни уларнинг барчасини ишдан ҳайдашди.

Намойишга чиққан тожикистонлик ишчилар завод маъмурияти иш ҳақини ошириб, пуллик таътил беришга анчадан бери ваъда бериб келаётганини, бироқ ўз ваъдасида турмаганидан шикоят қилган эди.

“Эртаси куни ойилигимизни ярмисини тўлаб, паттамизни қўлимизга тутказишди. Видеога тушган ҳаммани ишдан ҳайдашди”, деб маълум қилди муҳожирлардан бири Озодлик радиосининг тожик хизматига.

Уларни завод ётоқхонасидан ҳам чиқариб юборишган.

Шахти шаҳридаги Химпек заводи вакиллари ва Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси бу вазият юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермади.

Муҳожирлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг айтишича, россиялик иш берувчилар муҳожирларнинг ҳуқуқларини доимий равишда поймол қилади, бироқ давлат идоралари бунга кўз юммоқда.


Аввалроқ Москва вилоятида тожикистонлик ва ўзбекистонлик 55 нафар муҳожир ушланган эди. Аксарияти патентсиз ишлаётгани учун суд уларни Россиядан беш йилга депортация қилган. "Настоящее время" нашрининг видеолавҳаси шу ҳақида:

XS
SM
MD
LG