Сурункали ёғингарчилик оқибатида Тожикистоннинг кўплаб ҳудудларида сел кўчкилари юзага келди. Уч киши ҳалок бўлган, кўплаб уйлар ва экин майдонллари сув остида қолган. турар-жой бинолари ва қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолди, йўллар ювилиб, кўприклар вайрон бўлди.
Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг 6 май куни берган баёнотида айтилишича, Варзобда икки фуқаро, Сўғд вилоятида бир фуқаро ҳалок бўлган.
Сел кўчкилари Сўғд, Хатлон, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Душанбега туташ ҳудудларда қайд этилган. Маҳаллий аҳоли Озоди радиосига юборган видеолавҳаларда уйларни лой босганини кўриш мумкин. Нуробод туманидаги кўприк ва йўллар ювиб кетилган.
Сел кўчкилари Сўғд, Хатлон, Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ва Душанбега туташ ҳудудларда қайд этилган.