Ссылки доступа

Россияда полициячилар ноқонуний миграцияни ташкиллаштиришда айбланмоқда


Улар бир миллион рубль эвазига 1500 дан ортиқ меҳнат муҳожирига сохта ҳужжатларни ясаб берган.

Москва яқинидаги Балашиха шаҳрида 14 киши, жумладан, тўрт нафар полициячи ноқонуний миграцияни ташкил қилишда айбланмоқда. Айбланувчилар орасида Ички ишлар бошқармасининг бошлиғи, унинг икки ходими ва иш ўрганувчи ҳам бор, дея хабар беради Тергов қўмитаси.

Улар бир миллион рубль пораси эвазига 1500 дан ортиқ меҳнат муҳожирини Реутов ва Балашиха шаҳарларидаги миграция реестрига киритганликда, муҳожирларга сохта рус тили сертификатлар ва бошқа зарурий ҳужжатларни ясаб берганликда айбланмоқда.

Айбланувчиларнинг 12 нафари ҳибсга олинган, икки нафари уй қамоғига жўнатилган.

22 март куни Москва яқинидаги Крокус Сити Холл концерт залига ҳужумдан сўнг муҳожирлар устидан назорат кучайган.

XS
SM
MD
LG