АҚШ Украинага 2,3 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Ллойд Остин Вашингтонда Украина мудофаа вазири Рустем Умеров билан учрашувда маълум қилди.
Янги ёрдам пакетига айнан нима кириши ҳозирча номаълум. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен "Америка овози"га берган интервьюсида яқин орада Украина учун ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича яхши хабарлар бўлишини айтган эди.
Reuters манбаси бу ҳақдаги эълон келаси ҳафта бўлиб ўтадиган НАТО саммитида берилишини айтди.
Вашингтонда бўлиб ўтаётган музокараларнинг асосий мавзуси - Украина ва АҚШ ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
АҚШ президенти Жо Байден билан Украина президенти Владимир Зеленский икки мамлакат ўртасида 10 йиллик хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликка оид шартномани имзолашди.
Шартномани имзолаш маросими Италияда бўлиб ўтаётган “Катта еттилик” (G7) саммити теграсида ўтказилди. Зеленский дунёдаги етти етакчи демократик мамлакат лидерлари мажлисига таклиф қилинган бўлиб, бу ерда бошқа масалалар қатори Россия билан урушда Украинани дастаклаш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Шартномада АҚШнинг Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига содиқлиги ҳам яна бир бор тасдиқланган. Қўшма Штатлар Украинага узоқ муддатли қурол-аслаҳа етказиб бериш, унинг ҳарбийларини ўқитиш ва маслаҳатлар билан ёрдам бериш мажбуриятини зиммасига олган.
Янги ёрдам пакетига айнан нима кириши ҳозирча номаълум.