Жорий йилнинг биринчи ярмида Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 46 миллион долларга етди.
Бу ҳақда 7 август куни Тожикистон Божхона хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди. Толибон ҳукумати маълумотларига кўра, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми Тожикистон божхона вакиллари томонидан эълон қилинган рақамдан бир ярим баравар паст.
Тожикистон божхона хизмати вакили Лутфулло Ҳасанзоданинг сўзларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки олти ойида Тожикистон Афғонистонга 42,4 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган, ушбу мамлакатдан Тожикистонга 3,5 миллион долларлик маҳсулот олиб кирилган. Ҳасанзода Афғонистон билан савдо ҳажми ўтган йилнинг биринчи ярмига нисбатан қарийб 23 миллион долларга ошганини таъкидлади.
Тожикистондан Афғонистонга цемент, мева-сабзавот, кўмир ва электр энергияси экспорт қилинган, Афғонистондан эса Тожикистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб кирилган.
Бироқ, Толибон ҳукумати саноат ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 7 ойида Афғонистон Тожикистонга 8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилган, Тожикистондан импорт эса 22 миллион долларни ташкил этган. Яъни, жорий йилнинг январь-июль ойларида товар айирбошлаш ҳажми 30 миллион долларни ташкил этди.
Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 46 миллион долларга етди

Тожикистондан Афғонистонга цемент, мева-сабзавот, кўмир ва электр энергияси экспорт қилинган, Афғонистондан эса Тожикистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари олиб кирилган.