Туркияга кириб келаётган барча чет эл фуқароларидан бармоқ излари олинади. Бу ҳақда Sabah газетаси мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликаяга таяниб хабар бермоқда. Вазир бу чора қачондан татбиқ этилишини айтмаган.
"Ички ишлар вазири Ерликая келажакдаги муҳим лойиҳани эълон қилди. Унга кўра, Туркияга киришда, АҚШ ва Буюк Британияда бўлгани каби, бармоқ излари олинишини маълум қилди," - дейилади нашр хабарида.
Ерликая, шунингдек, вақтинчалик ҳимоя мақомини олганларнинг шахсий гувоҳномалари чиплар билан таъминланишини айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Туркияда 4,437 миллион муҳожир рўйхатга олинган. Шундан 3,103 млн нафари Сурия фуқароларидир.
Вазир бу чора қачондан татбиқ этилишини айтмаган.