Ссылки доступа

Украина портлатилган Каховка ГЭСи учун компенсацияни Россиядан ундирмоқчи


"Укргидроэнерго" ширкати халқаро арбитраж жараёнини бошлади.

"Укргидроэнерго" ширкати Каховка ГЭСини портлатиб юборганликда айбланаётган Россиядан товон ундириш мақсадида халқаро арбитраж жараёнини бошлади. Бу ҳақда пайшанба куни компания матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Каховка ГЭСи тўғони ёрлиши оқибатида шу кунгача кўрилган зарар миқдори 2,5 миллиард еврони ташкил қилди. 50 та аҳоли пункти ва 55 минг гектар ўрмон сув остида қолган. Яроқсиз аҳволга келган сув билан эса бутун дунё аҳолисини икки кун таъминлаш мумкин эди.

Каховка ГЭС тўғони ўпирилиши 2023 йилнинг олтинчи июнга ўтар кечаси юз берди. Тўғон Херсон шаҳридан юқорида – Новая Каховка посёлкасида жойлашган.

Украина, ЕИ ва Буюк Британия юз берган фожиа учун жавобгарликни Россия зиммасига юклади. Расмий Киев Днепр дарёсидаги тўғон “Украина ҚК қарши ҳужумини тўхтатиш илинжида ичдан портлатилган”, деб ҳисоблайди.

Украина Бош прокуратурасининг 6 июнь куни хабар беришича, объектни портлатиб юбориш ҳақида россиялик генерал-полковник, "Днепр" гуруҳи собиқ қўмондони Олег Макаревич буюруқ берган.

Россия эса айбловларни инкор этиб, Каховка ГЭС ўпирилишини “Украинанинг қасддан амалга оширган диверсияси” деб атамоқда.

XS
SM
MD
LG