Украинага босқин давомида ҳалок бўлган россиялик ҳарбийларнинг сони 68 мингдан ошган. Бу ҳақда талафот ҳисоб-китобини биргаликда олиб бораётган Би-Би-Си ва “Медиазона” нашрлари хабар қилмоқда.
Журналистлар қайд этишича, булар очиқ манбалар асосида исмлари ва қабрларини аниқлаш имкони бўлган қурбонлар, холос. Талафотга оид ҳақиқий рақам бундан юқори бўлиши мумкин.
Талафотлар асосан босқиндан аввал Қуролли кучларга алоқаси бўлмаган гуруҳлар орасида кузатилмоқда: энг кўп урушда кўнгиллилар (20%), кейин собиқ маҳкумлар (19%) ва сафарбар этилган ҳарбийлар (13%) ўлмоқда.
Россия томонида урушиб ҳалок бўлган чет элликлар ҳам талайгина. Шулардан 51 нафари Тожикистон, 47 нафари Ўзбекистон ва 26 нафари Қирғизистон фуқаролари экани аниқланган.
Россияда муҳожирларни Украинага қарши урушга ёллаш 2022 йилда бошланган. Муҳожирларга пул мукофотидан ташқари соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролиги ваъда қилинган. Нафақат эркак муҳожирлар, балки аёллар ҳам ошпаз ва ҳамшира сифатида жалб қилинмоқда.
Июнь ойида Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин 10 мингга яқин муҳожир "махсус ҳарбий операция"га жўнатилганини айтганди.
Талафотлар асосан босқиндан аввал Қуролли кучларга алоқаси бўлмаган гуруҳлар орасида кузатилмоқда.