Ссылки доступа

Каспийнинг сув сатҳи сезиларли даражада пасаймоқда


Аваза курорт зонаси
Аваза курорт зонаси

Бу эса минтақа мамлакатларида экологик вазиятнинг ёмонлашаётганидан хавотир уйғотмоқда.

Сўнгги йилларда Каспий денгизининг сув сатҳи аста-секин пасайиб бормоқда, бу эса минтақа мамлакатларида экологик вазиятнинг ёмонлашаётганидан хавотир уйғотмоқда.

Лебапа шаҳри турғуни Мерген уч йил ичида илк марта Каспийга дам олиш учун келган ва денгизнинг ўнлаб метрга чекинганини кўрган. Унинг айтишича, дам олиш шароитлари 2021 йилга нисбатан сезиларли даражада ёмонлашган. Уч йил олдин улар денгизда чўмилган Аваза қирғоғининг бир қисми ҳозир қумли ва тошлоқ майдонга айланган, денгиз эса 25-30 метрга орта кетган.

"Илгари тўлқинланиб, шовуллаб турган денгиздан ҳеч нарса қолмаган. Қирғоқ катта тепаликка айланди. Уч йил олдин бу ҳудудлар сув билан қопланган эди.Денгизда эмас, зовурда чўмилаётгандек эдик," - дейди Мерген.

Суҳбатдошлар, шунингдек, Каспий денгизида олдинги йилларга нисбатан денгиз илонлари ва тюленлар сони кўпайиб, дам олувчилар учун ноқулайлик туғдираётганини таъкидлади.

Денгизнинг ортга кетиши нафақат соҳилбўйи меҳмонхоналар учун, балки Туркманбоши халқаро порти учун ҳам муаммолар туғдирмоқда. Порт катта кемаларни қабул қилиш учун денгиз тубини ва фарватерларни чуқурлаштирмоқда. Бунинг учун Россиядан сотиб олинган техника ва ускуналардан фойдаланилмоқда.

Туркманистон ҳукумати бу муаммога шу пайтгача бирор марта ҳам изоҳ бермаган. Туркманистон расмий оммавий ахборот воситалари ҳам инқирозли вазиятни сезмасликни афзал кўрмоқда.

Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Россия ва Туркманистон ўртасида жойлашган Каспий денгизининг умумий майдони 368 минг квадрат километрдан ортиқ. Бу Япония ҳудудидан ҳам катта.

Денгизнинг шимолий нуқтасидан жанубий нуқтасигача бўлган узунлиги 1200 километр, кенглиги эса 320 километрни ташкил этади. Каспийнинг максимал чуқурлиги 1025 метрга етади.

Каспий денгизи қирғоқбўйи давлатлар иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Каспий, шунингдек, кўп йиллар давомида курорт зоналари сифатида фойдаланилган қумли пляжларга эга.

XS
SM
MD
LG