Ссылки доступа

“Крокус Сити Холл” терактида айбланаётганларнинг Тожикистондаги яқинлари сўроқ қилинмоқда


Гумондорларнинг қариндошларини сўроқ қилиш учун Россиядан бир гуруҳ терговчи Душанбега етиб келган.

Тожик ҳуқуқ-тартибот идоралари Москвадаги “Крокус Сити Холл” терактида айбланаётганларнинг қариндошларини сўроқ қилмоқда.

Бу ҳақда Озодлик радиосининг тожик хизмати хабар берди.

Гумондорлардан бири Саидакрами Рачабализоданинг онаси, укаси, рафиқаси ва икки амакиси Душанбега олиб кетилган. Улар Душанбе яқинидаги Вахдат шаҳрида яшайди.

Асли Ҳисорлик Шамсидин Фаридунийнинг ҳам ота-онаси, хотини ва қайнонаси тергов учун Душанбега олиб кетилган. Бу ҳақида уларнинг қариндошлари журналистларга маълум қилган.

Озоди радиоси манбасининг айтишича, гумондорларнинг қариндошларини сўроқ қилиш учун Россиядан бир гуруҳ терговчи Душанбега етиб келган. Икки давлатнинг расмий органлари бу ҳақда ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бермаган.

XS
SM
MD
LG