Татаристонда Қозон ва Нижнекамск аэропортлари 15 май куни парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида парвозлар учун ёпилди. Россия федерал ҳаво транспорти агентлиги бу ҳақда бошқа тафсилотларсиз хабар берди.
“Самолёт экипажлари, ҳаво ҳаракатини назоратчилари ва аэропорт хизматлари парвозлар хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарурий чораларни кўрмоқда – бу энг муҳим вазифа”, — деб ёзади Росавиация вакили.
Одатда Россияда аэропорт фаолияти дрон ҳужумлари пайтида тўхтатиб турилади. Baza телеграм каналига кўра, 15 май куни Татаристонда дрон уриб туширилган.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам “учоқ туридаги” Украина дрони ушбу ҳудудда уриб туширилганини маълум қилди.
Украина чегарасидан 1300 км узоқ бўлган Татаристон ҳудудидаги мўлжалларга украин дронларининг ҳужуми илк бор кузатилаяпти.
Аввалроқ дронлар Татаристондаги нефть заводи ва «Алабуга» махсус иқтисодий зонасидаги объектларга ҳужум қилган эди. Ҳужум МИЗдаги 2023 йилдан бери Эрон деталларидан "Шахед" русумидаги дронлар ишлаб чиқарувчи заводга қаратилган.
Россия Мудофаа вазирлиги “учоқ туридаги” Украина дрони ушбу ҳудудда уриб туширилганини маълум қилди.