Ссылки доступа

Туркманистонда "Озодлик"нинг собиқ мухбири Худойберди Аллашов вафот этди


Худайберди Аллашов
Худайберди Аллашов

Озодлик билан ҳамкорлик қилгани учун Туркманистон ҳукумати уни "қабрга тиқиш" билан таҳдид қилган эди. 

Туркманистонда "Озодлик" радиосининг собиқ мухбири Худойберди Аллашов вафот этди. Манбалар Худойберди 13 август куни Кёнурганч шаҳридаги ўз уйида вафот этганини тасдиқлади. У 35 ёшда эди.

Озодлик билан ҳамкорлик қилгани учун Туркманистон ҳукумати уни "қабрга тиқиш" билан таҳдид қилган эди.

Журналист, Мекан Ташлиев тахаллуси остида, Озодлик билан 2016 йилда уч ой давомида ҳамкорлик қилган. Аллашов ўз репортажларида Тошҳовузда пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнатдан фойдаланилаётгани, озиқ-овқат танқислиги ва давлат хизматчиларининг иш ҳақи кечикаётгани ҳақида хабар берганди.

У журналистик фаолияти деб Туркманистон ҳукуматининг тўхтовсиз таъқиб ва босимларига, жумладан қамоқ жазоларига дучор бўлган. Бу унинг соғлиғига путур етгазганлиги айтилмоқда. Худойберди узоқ вақт давом этган касалликдан вафот этган.

Худойбердийнинг хотини ва икки нафар вояга етмаган фарзанди қолган.

XS
SM
MD
LG