Ссылки доступа

Зеленский: Россия июнгача 300 минг аскарни сафарбар қилмоқчи


Стубб ва Зеленский
Стубб ва Зеленский

Россияда 2022 йил сентябрида эълон қилинган "қисман сафарбарлик" давомида 300 минг киши армияга чақирилган. Шулардан тирик қолганлари ҳали ҳам фронтда жанг қилмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия 1 июнгача қўшимча 300 минг аскарни сафарбар қилишини маълум қилди. Бу ҳақда у чоршанба куни Киевга ташриф буюрган Финляндия президенти Александр Стубб билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтган.

Зеленский Украинадаги сафарбарлик режалари, хусусан қанча одамни ҳарбий хизматга чақириш режалаштирилгани ҳақидаги саволга жавоб берди. Украина президенти аниқ рақамни айтмади, лекин бу аввал таҳмин қилинган 500 минг аскардан кам бўлишини таъкидлади. "Бизга ярим миллион одам керак эмас", деди Зеленский.

У, шунингдек, Россия урушга янги сафарбарлик эълон қиладими, ёки 300 минг киши бошқа йўллар билан ёлланадими деган саволга аниқлик киритмади.

Россияда 2022 йил сентябрида эълон қилинган "қисман сафарбарлик" давомида 300 минг киши армияга чақирилган. Шулардан тирик қолганлари ҳали ҳам фронтда жанг қилмоқда. Гарчи сафарбарлик тадбирлари фаол ўтказилмаётган бўлсада, ушбу фармойиш ҳали ҳам кучда.

Ўтган йил давомида Россия армиясига шартнома асосида ёки қамоқдаги маҳбусларни ёллаш ишлари давом этганди. Натижада, армияга қўшимча 300 мингдан ортиқ киши жалб қилинган.

3 апрель куни Россия Мудофаа вазирлиги жорий йил 100 мингдан ортиқ киши шартнома асосида ҳарбий хизматга жалб қилинганини маълум қилди.

Россия расмийлари сафарбарликнинг янги тўлқинига тайёргарликни инкор этмоқда.

Айни пайтда Украинада ҳам сафарбарлик ишлари авжига чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG