Ссылки доступа

Қозоғистонда журналистларга амалдорларга мавзуга алоқаси бўлмаган савол бериш тақиқланди


Новые правила работы журналистов в Казахстане: никуда не ходить, вопросы не задавать
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:51 0:00

Қозоғистон Ахборот вазирлиги давлат идораларида ОАВ аккредитацияси борасида янги қоидаларни қабул қилди.

Эндиликда мухбирларни "регламентни бузгани" учун - масалан, тадбирда амалдорга ноқулай саволлар бергани учун - аккредитациядан маҳрум қилишлари мумкин.

Янги қоидалар журналистлар ва медиа юристларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда. Аслида, бу қоидалар давлат органининг муайян тадбирида иштирок этмаган ОАВда бу тадбир ҳақида маълумот тарқатишни тақиқлайди, чунки энди журналистлар ўзаро фото ва видеоматериалларни улашиши тақиқланмоқда.

Шунингдек, янги қоидалар амалдорларга бериладиган саволлар кўлламини чеклайди. Масалан, агар ички ишлар вазири наркобизнесга қарши курашиш бўйича брифинг ўзтказаётган бўлса, ундан бошқа мавзуларга доир саволлар бериш тақиқланади: бу регламентни бузиш ҳисобланади.

"Бу қоидаларда журналистларнинг ҳуқуқлари йўқ, фақат чекловлар бор, - дейди Медиа Қолдау (Остона) юридик хизмати раҳбари Гулмира Биржанова. - Агар регламентни бузсангиз, сизни аккредитациядан маҳрум қилишлари мумкин. Агар сиз тадбирга келиб, ундан кейин Озодлик радиосига эмас, бошқа нашрга ёзсангиз, бу ҳам сизни аккредитациядан маҳрум қилиш учун сабаб бўлиши мумкин."

Янги қабул қилинган нормалар амалдорларга журналистларнинг давлат идораси биноси ичида ҳаракатланиш тартибини ўзлари белгилаш ҳуқуқини берди. Ҳар қандай қоидабузарлик учун журналистлар жаримага тортилади, бу эса аккредитациядан маҳрум қилиш билан якунланиши мумкин.

Чекловларни фақат ҳукумат жорий этмаган. Душанба куни Қозоғистон парламенти палаталарининг қўшма мажлиси бўлиб ўтади. Матбуот хизмати аллақачон журналистларни огоҳлантириб қўйган: учрашув янги, алоҳида залда бўлиб ўтади, журналистлар унга кириш имконига эга бўлмайди.

Медиа-экспертларнинг таъкидлашича, Қозоғистонда сўнгги йилларда матбуот ҳуқуқлари тобора кўпроқ чекланмоқда.

XS
SM
MD
LG