Ссылки доступа

Қирғизистон Маданият вазирлиги Донбасс ҳақидаги рус фильмларини намойиш этишга рухсат берди


Бу ҳақда Маданият, ахборот, спорт ва ёшлар сиёсати вазири Азамат Жаманқулов 21 апрель куни Жогорку Кенеш йиғилишида депутат саволига жавоб берар экан, айтиб ўтди.

Парламент аъзоси Марлен Маматалиев Қирғизистон нима учун Россия «стратегик ҳамкор» ҳисоблансада, фильмлар намойиш этилишига тўсқинлик қиляпти, деб сўради.

Вазир Жаманқулов картинанинг мазмунини ўрганиш зарурлигини таъкидлади. «Бу борада комиссия тузилган. Ҳар хил фикрлар бўлгани учун биз бироз орқага чекиндик. Лекин кеча рухсат берилди», — деди Маданият вазирлиги раҳбари.

Шу ойнинг биринчи ярмида Бишкек, Қора-Балта ва Қоракўл шаҳарларида 15-17 апрель кунлари «Ҳақиқат вақти» кинофестивали бўлиб ўтиши маълум бўлиб, унда Украина шарқидаги Донбассвоқеалари ҳақидаги фильмлар бепул намойиш этилади. Бу ҳақдаги маълумот Россиянинг Қирғизистондаги элчихонаси расмий сайтида эълон қилинган. Бироқ дипломатик миссия бу воқеага алоқаси йўқлигини, ташаббускор «Гармония» рус маданият маркази эканлигини таъкидлади.

Фуқаролик фаоллари «Ҳақиқат вақти» кинофестивалига қарши чиқди. Улар Украинадаги воқеаларни ёритишда Қирғизистон Россия ахборот майдони таъсирида қолаётганини таъкидладилар. Шундан сўнг Бишкекдаги Азия Молл савдо-кўнгилочар маркази фильмлар намойиш этишдан бош тортди. Қора-Балта ва Қоракўл шаҳарларида бўлиб ўтадиган шоу кунлари ҳам кўчирилди.

2014 йил апрелида Россия томонидан қўллаб-қувватланган айирмачилар Донбасдаги икки вилоят номини «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» деб ўзгартирдилар.

2022 йилнинг 24 февралида Россия президенти Владимир Путин Украина шарқидаги сепаратистик тузилмалар – «Донецк халқ республикаси» ва «Луганск халқ республикаси» мустақил давлатлар сифатида тан олинишини эълон қилди ва уларнинг раҳбарлари билан ҳамкорлик шартномасини имзолади. Қарор Давлат Думаси томонидан 22 февраль куни ратификация қилинган. Натижада, 24 февраль куни Москва Украинага бостириб кирди ва буни Донбассдаги «махсус ҳарбий операция» деб атади.

Энди Кремль Донбассни тўлиқ назорат остига олишга ҳаракат қилмоқда ва Украина билан тинчлик музокаралари тўхтаб қолди.

Материалы по теме

XS
SM
MD
LG