Ссылки доступа

ОАВ: Қозоғистондан Россия ҳудудига хорижий автомобиллар импорти 56 баробарга ошди


Қозоғистон - Ақтўбе вилоятида Россиянинг Оренбург вилояти билан чегарасидаги автомобиллар қатори. 2022 йил 22 сентябрь
Қозоғистон - Ақтўбе вилоятида Россиянинг Оренбург вилояти билан чегарасидаги автомобиллар қатори. 2022 йил 22 сентябрь

Қозоғистондан Тюмен вилоятига хорижий автомобиллар импорти 56 бараварга ошди, деб хабар бермоқда “РБК Тюмен”нинг Россия нашри вилоят божхона бошқармасига таяниб.

Дина холдинг компанияси бош директори Иван Михайловнинг сўзларига кўра, Россияда автомобиль бозоридаги вазият қониқарсиз томонга ўзгарган - Европа ва япон автомобилларини расмий етказиб бериш яқин ойларда ёки ҳатто йиллар ичида тикланмайди.

Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 18,4 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 5 фоизга кўп.

«Юридик шахслар учун параллель импорт ҳали ҳам ишламаяпти. Холис айтадиган бўлсак, оз миқдордаги автомобиллар жисмоний шахслар учун завод кафолатисиз олиб келинмоқда. Бунинг барчасига иқтисодий сабаблардан кўра бюрократия айбдор», - дейди Иван Михайлов.

Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб кириши муносабати билан Россияга қарши санкциялар жорий этилганидан сўнг Қозоғистондан Россияга турли турдаги товарлар экспорти улуши ортган.

2022 йил декабрь ойида Қозоғистондан Россияга товарлар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15,1 фоизга ўсгани хабар қилинган эди. Ўшанда Қозоғистондан Россияга кўпроқ металл ва ундан тайёрланган маҳсулотлар (1,5 миллиард доллар), минерал маҳсулотлар (1,4 миллиард доллар), кимё саноати маҳсулотлари, машина ва ускуналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (349 миллион доллар) экспорт қилинган.

Умуман олганда, ўтган йилнинг январь-сентябрь ойларида Қозоғистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 18,4 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилга нисбатан 5 фоизга кўп.

XS
SM
MD
LG