Ссылки доступа

Милиция Қирғизистон ИИВ биноси ёнида митинг иштирокчиларини қўлга олди


ИИВ биноси ёнида митинг ўтказган “Кампиробод иши”да айбланувчиларнинг қариндошлари ва яқинлари қўлга олинди.

Озодлик мухбирининг хабар беришича, милиция Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида намойиш ўтказиш тақиқлангани ва намойишчилар Максим Горкий майдонига боришлари кераклигини, у ерда митинг ўтказишга рухсат берилганини таъкидлаган.

Бироқ иштирокчилар боғга борганларида уларни мажбуран полиция автобусига ўтқазиб, Первомайский туман ИИБга олиб кетишган. Милиция ҳибсга олинишини намойишчилар плакатларни олиб ташлаш ва шиорлар айтмаслик талабига риоя қилмагани билан изоҳлади. Қанча одам ҳибсга олингани ҳозирча номаълум. Акцияга жами юзга яқин одам йиғилди.

Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампиробод сув омбори ерларини Ўзбекистонга бериш ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузиш борасидаги позицияси учун сиёсий таъқиб, деб ҳисобламоқда.

Суд митинглар ўтказиш тақиқлангани ҳақида кейинроқ маълумот беришга ваъда берди.

10 январь куни Бишкекдаги Ички ишлар вазирлиги биноси ёнида Кампиробод иши деб аталмиш жиноий иш бўйича ҳибсга олинганларнинг 30 га яқин қариндошлари ва дўстлари йиғилди. Улар гумонланувчиларни уй қамоғига қўйиб юборишни ва иш юзасидан холис тергов ўтказишни талаб қилишди. Ички ишлар вазирлиги ходимлари тергов хизмати раҳбари Альтаир Исмоиловнинг намойишчилар билан учрашиши ҳақида хабар беришди.

2022 йил октябрь ойида 30 га яқин сиёсатчи ва фаол “оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўрган” деган гумон билан ҳибсга олинган эди. Суд уларни икки ойга қамоққа олди, декабрь ойида эҳтиёт чораси яна икки ойга узайтирилди.

Ҳибсга олинганларнинг ўзлари жиноят ишини Кампиробод сув омбори ерларини Ўзбекистонга бериш ва уни ҳимоя қилиш қўмитаси тузиш борасидаги позицияси учун сиёсий таъқиб, деб ҳисобламоқда.

XS
SM
MD
LG