Ссылки доступа

Тожикистон ИИВ Россияни тожик муҳожири ишини холисона текширишга чақирди


Тожикистон Ички ишлар вазирлиги раҳбари россиялик ҳамкасбидан Москвада ошпазни ўлдирганликда айбланаётган тожикистонлик муҳожирга нисбатан иш терговига холис ёндашишни сўради.

Митишчи шаҳри суди 4 январь куни Тожикистон фуқароси, 36 ёшли Саёра Дусаевани ўзи ишлаган кафеда ходимни ўлдирганликда айблаб, ҳибсга олди.

У “Хинкалная Тбилисо” кафесида жанжал пайтида ошхона пичоғи билан ходим кўкрагига бир неча марта ўлимга олиб келган жароҳатлар етказганликда айбланмоқда.

Сайёранинг ҳамкасбларининг маҳаллий ОАВга айтишича, жанжал сабаби эркакнинг яқинда турмушга чиққан идиш-товоқ машинаси ҳақидаги бахтсиз ҳазили бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда бўлган миллион тожик меҳнат муҳожиридан 80 мингга яқини аёллардир.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг 10 январь куни мазкур бошқарма сайтида эълон қилинган хабарида “ресторан ошпази Тожикистон фуқароси Сайёра Дусаевани унга нисбатан жисмоний зўравонлик ва ҳақорат қилиб, қадр-қимматини камситувчи тарзда қаттиқ калтаклаган”, дейилади. Шу сабаб билан Дусаева ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлган ва ўз ҳамкасбига пичоқни ишлатиб, ўлдирган.

"Хинкалная Тбилисо" кафеси Москва яқинидаги Митишчи шаҳрида жойлашган. Ошхонанинг орқа хонасига ўрнатилган камералар томонидан ёзиб олинган ва ижтимоий тармоқларда тарқатилган видеода эркак киши аёлни сочидан ушлаб, калтаклаётгани кўринади. Кейин видеода аёл эркакнинг кўкрагига мушт туширгани кўринади.

Ушбу видео ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Тожикистонлик фойдаланувчиларнинг айримлари аёлнинг қилмишини қотиллик эмас, балки ўзини ҳимоя қилишга уриниш сифатида кўриш кераклигини ёзишган.

Расмий маълумотларга кўра, Россияда бўлган миллион тожик меҳнат муҳожиридан 80 мингга яқини аёллардир. Россиядаги тожикистонлик аёлларнинг меҳнат шароити оғир экани айтилади.

XS
SM
MD
LG