Ссылки доступа

БМТ: Уруш бошидан буён Европага келган украиналик қочқинлар сони 8 миллионга яқинлашди


Россия босқини бошланганидан бери Украинадан Европа давлатларига кетган қочқинлар сони 7 миллион 915 минг 287 нафарга етди.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги сайтида айтилади. Биргина охирги ҳафтада украиналик қочқинлар сони 18 минг 462 нафарга ошган.

БМТ маълумотларига кўра, 2022 йил 24 февралдан 2023 йил 3 январгача энг кўп украиналиклар Россияга кўчирилган — 2 852 395. Украинадан чиқиб кетганларнинг 100 мингдан ортиғини қабул қилган давлатлар қаторига қуйидагилар киради:

  • Польша (1 553 707 киши),
  • Германия (1 021 667)
  • Чехия (476 025),
  • Италия (173 231),
  • Испания (164 705),
  • Буюк Британия (152 200)
  • Болгария (148 451),
  • Франция (118 994)
  • Руминия (106 786),
  • Словакия (105 205),
  • Молдова (102 103).

Вақтинчалик ҳимоя ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурларида 4 905 293 нафар қочқин иштирок этмоқда. Ҳаммаси бўлиб, 24 февралдан бери Украинадан қўшни давлатларга 17 139 782 киши чиқиб кетган, Украинага эса 9 180 679 одам кирган.

Европа Иттифоқи (ЕИ) украиналик қочқинларни камида 2024 йил мартигача қабул қилишга ваъда берганди. Ноябрь ойида The New York Times газетаси Украина ва бошқа мамлакатлардан келган қочқинлар ҳуқуқлари тенгсизлиги туфайли Европада можаро юзага келаётганини ёзди. Бундан ташқари, ЕИ мамлакатлари қочқинларни мамлакатлар ўртасида тақсимлаш масаласини мувофиқлаштиришда муаммоларга дуч келди.

XS
SM
MD
LG