Намойишчилар “Тўсиқни очиш номи билан блокада” шиори остида чиқиш қилиб, Россия ҳарбий базасига йўлни тўсиб қўйишди. Улар Россия тинчликпарвар контингентидан ўзини ўзи эълон қилган Тоғли Қорабоғ (арманча номи – Артсах) ҳудудида Лочин йўлаги бўйлаб ҳаракатланишни тиклашни талаб қилмоқда.
Агар Россия тинчликпарвар кучлари фаол чоралар кўрмаса, намойишчилар уларни «босқинчилар» деб эълон қилишга тайёр.
“Биз бутун дунёга Арманистон, жумладан, Артсах ҳам 102-базаси вакили бўлган рус қўшинлари томонидан босиб олинганини кўрсатамиз”, - деди Миллий-демократик қутб аъзоси Ваҳе Гаспарян.
Лочин йўлаги Тоғли Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган ягона йўлдир. 2020 йилда Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги уруш тугаганидан сўнг имзоланган келишув шартларига кўра, Лочин вилояти Боку, коридор эса Россия тинчликпарвар кучлари назоратига ўтган.
Декабрь ойи ўрталарида озарбайжонлик фаоллар йўлни тўсиб қўйган эди. Озарбайжон томонига кўра, бу экологлар, уларнинг фикрича, Арманистон ҳукумати томонидан Тоғли Қорабоғ ҳудудидаги табиий бойликларни ноқонуний қазиб олишига қарши.
Ереваннинг даъво қилишича, Тоғли Қорабоғга Лочин йўлагида йўл тўсилганидан сўнг озиқ-овқат ва ҳаётий маҳсулотлар етказиб бериш тўхтатилган, минтақа гуманитар инқирозга яқинлашиб қолган. Арманистон бош вазири Никол Пашинян баёнот бериб, Россия тинчликпарвар кучларини ҳаракатсизликда айблади.
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги аввалроқ Ереван Озарбайжон ҳудудида ноқонуний фаолиятни давом эттириш учун халқаро ҳамкорларни атайлаб чалғитаётганини маълум қилган эди.