Ссылки доступа

Британия тожик муҳожирлари учун эшикларни очмоқда


Фирдавс Баротов недавно вернулся из Великобритании, где работал в частной скльхозкомпании
Фирдавс Баротов недавно вернулся из Великобритании, где работал в частной скльхозкомпании

Тожикистоннинг мингдан ортиқ фуқароси Буюк Британияда ишлаш истагини билдирган. Муҳожирларни ишга жойлаштириш билан шуғулланувчи компания аллақачон 200 дан ортиқ кишини танлаб олган. Тожикистон Миграция хизмати 500 нафар тожикистонликни Буюк Британияга қишлоқ хўжалиги ишларига жўнатмоқчи.

Куни кеча Тожикистон Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлигининг Миграция хизмати Тожикистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландиядаги элчихонаси билан биргаликда ишлашни хоҳловчиларни саралашни бошлаганини маълум қилди. Ишга 22 ёшдан 45 ёшгача бўлган инглиз тилини мулоқот даражасида биладиган фуқаролар таклиф қилинди.

Душанбедаги Меҳнат муҳожирларини жўнатишдан олдин маслаҳат бериш ва тайёрлаш давлат муассасаси директори Диёр Норматовнинг 21 март куни Озоди радиосига айтишича, биринчи гуруҳ тез орада Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига юборилади.

Миграция хизмати расмийсига кўра, Тожикистон фуқаролари Буюк Британиядаги янги иш жойига ўз маблағлари ҳисобидан боради. Мавсумий ишчилар учун 8 соатлик иш куни тақдим этилади, ҳар бир иш соати учун улар 12 доллар олади.

Мутахассисларнинг фикрича, Россиянинг муҳожирлар учун меҳнат бозори Ғарб санкциялари фонида қисқаради ва Душанбе Тожикистондан ишчи кучини қайта йўналтиришнинг муқобил йўлларини топишга ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда Тожикистондан меҳнат муҳожирларининг қарийб 95 фоизи Россияга ишлаш учун кетмоқда. Республика Меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги маълумотларига кўра, тожикистонликларнинг аксарияти Иркутск, Чита, Новосибирск, Ростов-Дон, Москва, Санкт-Петербург, Москва ва Ленинград вилоятларига жўнаб кетишади».

Муҳожирларнинг бир қисми Қозоғистон, бошқа МДҲ давлатлари ёки узоқ хориж мамлакатлари – Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатларига боради.

Айни пайтда кўплаб экспертлар Тожикистоннинг ўзида янги иш ўринлари яратишни талаб қилмоқда. Расмийлар бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида мунтазам равишда маълумотларни эълон қилади, аммо кўпчилик шарт-шароитлар ва маошлардан қониқмайди. Расмий маълумотларга кўра, 2021 йилда Тожикистонда рўйхатга олинган ишсизлар сони 54,6 минг кишини ташкил қилган. Мутахассисларнинг қайд этишича, ҳақиқий кўрсаткичлар расмий рақамлардан бир неча баробар кўп бўлиши мумкин.

XS
SM
MD
LG