Ссылки доступа

«АрселорМиттал Темиртау»да яна бир ишчи ҳалок бўлди


Темиртаудаги «АрселорМиттал Темиртау» ҳудудида яна бир фожиа юз берди. Бу сафар ишчи электр токи уриши оқибатида вафот этди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

«АрселорМиттал Темиртау» ОАЖ пудратчи ташкилоти ходимининг ўлими факти бўйича Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 156-моддаси 3-қисми (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди”, — дейилади ИИБ хабарида. Бу ҳақда Қарағанда вилояти бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, фожиа 2-сонли варақ прокат цехининг кимёвий тутқич блокида содир бўлган. Таъмирлаш ишлари олиб борилаётган вақтда пудратчи ташкилот ишчисини элеткр токи урган. Эркак ҳушига келмай, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш вақтида тиббиёт ходимлари иштирокида вафот этган.

«АрселорМиттал Темиртау» компаниясига тегишли объектларда кўпинча ишчиларнинг ўлими билан боғлиқ фожиали ҳолатлар содир бўлади.

Қозоғистондаги Қарағанда вилоятининг турли шаҳарларидаги энг йирик металлургия заводи ва бир нечта конларни ўз ичига олган «АрселорМиттал Темиртау» компанияси дунёдаги энг бой одамлардан бири Лакшми Митталга тегишли.

«АрселорМиттал Темиртау» компаниясига тегишли объектларда кўпинча ишчиларнинг ўлими билан боғлиқ фожиали ҳолатлар содир бўлади. Охирги ҳолатлардан, 2022 йил 3 ноябрга ўтар кечаси, Ленин конида метан чиқиши содир бўлиб, беш нафар кончи ҳалок бўлди.

6 ноябрь куни «АрселорМиттал Темиртау» ОАЖнинг «Казахстанская» конида бир ишчининг жасади топилди.

XS
SM
MD
LG